Боксчиларимиз халқаро турнирда 6 та медални қўлга киритди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Россиянинг Грозний шаҳрида бўлиб ўтган Ахмад Хожи Қодиров анъанавий турнирининг финал жанглари ўз ниҳоясига етди. Мусобақа якунида жамоамиз аъзолари жами 6 та медални қўлга киритди. Олтин: -56 кг: Умид Жўраев -81 кг Одилжон Аслонов -75 кг Саиджамшид Жафаров Кумуш: -69 кг Темур Саидов Бронза: -64 кг Шукуржон Раҳимов -91 кг Амиршох Самадов Боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Изох: эфир узилганлиги сабабли Саиджамшид Жафаров жанги натижасини билишда бир оз чалкашлик бўлди. Кейинчалик мураббий Равшан Хожаев инстаграм саҳифасида бунга аниқлик киритди.