"Рома" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига йўл олди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
УЕФА Конференциялар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган "Рома" - "Трабзонспор" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. 20-дақиқада Кристанте кучли зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, Николо Заниоло иккинчи бўлимда орадаги фарқни иккитага етказди. Захирадан ўйинга қўшилган Эл-Шаарави ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шомуродов эса, 65-дақиқада майдонга тушди. Шундай қилиб, икки ўйин натижасига кўра 5:1 ҳисобида зафар қучган римликлар Конференциялар лигаси гуруҳ босқичига йўл олди. "Рома" (Италия) – "Трабзонспор" (Туркия) 3:0 Гол: Кристанте (20, 1:0), Заньоло (65, 2:0), Эл-Шаарави (84, 3:0). Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Винья, Рожер, Мхитарян (Карлес Перес, 72), Верету, Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло, Абрахам (Шомуродов, 65). Трабзонспор – Чақир, Витор Уго, Бруно Перес (Асан, 72), Иэ, Гамшик, Троннсен (Кейбаши, 72), Сиопис (Сари, 67), Жервиньо (Омюр, 46), Бакасетас, Нвакаэме, Корнелиус (Жанини, 19). Огоҳлантириш: Верету (38), Сиопис (39). Биринчи ўйин: 2-1