МДҲ ўйинларида бокс бўйича терма жамоамиз 20 та медални қўлга киритди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган МДҲ ўйинларида бокс мусобақлари ўз якунига етди. Ўғил боллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, учта кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритди. Олтин медални -48 кг вазнли Жавоҳир Қўйсинов, -50 кгда Саят Ильясов, -54 кг вазн тоифасида Фаррух Тўлаганов ҳамда - 63 кгда Бунёджон Амиров делегациямизга тақдим этган бўлса, -46 кгда Илҳомжон Эргашев, -57 кг вазнда Қаҳрамонжон Фозилов, -80 кгда Равшанжон Солиев кумуш медални қўлга киритди. - 60 кгда Умидилло Абдурасулов ҳамда -66 кгдаги вакилимиз Шаҳбозбек Жафаров бронза медалига эга чиқди. Маълумки, қизларимиз 3 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган эдилар. Шу тариқа терма жамоамиз жами, 7 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медали билан мусобақани якунлади. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати