ОЁҚ НЕГА УВИШАДИ?
Агар оёқларингиз увишиб, игна санчаётганини сезсангиз, ўрнингиздан туриб хона бўйлаб юринг. Шундай кезларда «игна»лар фаоллашса чўчиманг, бу қисқа фурсатда ўтиб кетади.
Кўп ўтирганингиз туфайли оёқларингиз увишса, «балерина» бўлиб, оёқ учида юринг. Бу ҳаракатни 10 марта такрорланг. Бу машқ қон айланишини яхшилайди. Бундан ташқари, оёқларингизни уқалаш ҳам фойда беради.
Организмингизга:
темир;
кальций;
магний каби моддалар етишмаса ҳам шундай аломатлар кузатилиши мумкин.
Бундан ташқари ёш улғайган сари оёқлар увишиши мумкин. Агар доимий равишда шундай ҳолат кузатилса, инсультнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўрган маъқул.
Оёқ веналарида, яъни қон томирларида атеросклеротик бляшкалар бўлиши мумкин. Шу боис қизил лавлаги ва ясмиқ (чечевица), тухум, ёнғоқ, салат барглари истеъмол этишни канда қилманг.
SoglomHayot