Футзал ЖЧ. Чорак финалга йўл олган илк жамоа номи маълум бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бироз олдин Футзал бўйича давом этаётган Жаҳон чемпионати илк нимчорак финал баҳси ўз якунига етди. Унда Россия Вьетнамга қарши баҳс олиб борди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Руслар Чишкаланинг дубли ҳамда Робиньонинг голи эвазига ғалабага эришди. Вьетнамликлар сафида эса Нгуен ҳамда Ҳоалар гол муаллифига айланди. Энди Россия чорак финалда Аргентина ва Парагвай жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.