Самарқандда аёл уй олиш учун 6 ёшли ўғлини 6 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Видеодан кадр Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида ўз ўғлини бефарзанд оилага сотишга уринган аёл жазоланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 3 нафар фарзандли аёл 6 ёшли ўғлини 8—10 йилдан бери фарзанд кўрмаган оилага 6 минг долларга сотмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди ҳамда кодекснинг 57-моддасини қўлланилиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Аёлнинг фарзандлари эса меҳрибонлик уйига топширилган. Аёлнинг сўзларига кўра, у ўгай онасиникида яшаган. Уй олиб, ҳеч бўлмаса, икки боласи билан яхши яшайман, бошқа оилага берган боласини соғинганда бориб кўриб тураман, деган ниятда шу ишга қўл урган.