Тадбиркорга кўп қаватли уй қурилишини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Р.Р. “A.Р.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга Жиззах вилояти, Зафаробод туманида кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилганлигини, шундан 5 қаватли 1 та уй қуриш учун шартнома тузишда танишлари орқали ёрдам беришини ваъда қилиб, эвазига ундан фирибгарлик йўли билан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, фуқаро А.У. шериги Р.Р.дан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.