Абдурашид Дўстум «Толибон»га тўртта шарт қўйди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Маршал Абдурашид Дўстум ўзининг твиттердаги саҳифаси орқали «Толибон»га музокаралар ўтказишни таклиф қилди. Маршал бу ҳақда ёзаркан, агар «Толибон» мухолифатнинг талабларини бажармаса, уруш муқаррар, деб қўшиб қўйди. Талаблар қуйидагича: - афғон этник гуруҳлари ҳуқуқларини тан олиш; - аёллар ҳуқуқларини тан олиш; - демократияни тан олиш; - сайланадиган ҳукумат тузилиши. Дўстум «Толибон»га қаршилик кўрсатаётган афғонларга миннатдорчилик билдирган.