Ҳиндистонда тезюрар электромобил тақдим этилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Vazirani Automotive Ҳиндистоннинг Vazirani Automotive компанияси Ekonk электр гиперкарини тақдим этди. Бу ҳақда Autocar India хабар бермоқда. Бир ўринли электромобилнинг қуввати 722 от кучига тенг, оғирлиги 738 кг. Электромобил 2,54 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади. Фото: Vazirani Automotive Унинг максимал тезлиги 309 км/соатни ташкил этади. Авто электр батареяларини совитувчи махсус тизим билан жиҳозланган. Электромобил бир қувват олиш билан қанча масофа юриши ва унинг нархи ҳақида маълумот берилмаган.