Пақилдоқларнинг ноқонуний олди сотдисига чек қўйилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси ва савдосига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Хусусан, куни кеча Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида фуқаро С.Р. томонидан умумий қиймати 750 000 сўмлик 3000 дона пиротехника воситаларини қонунга зид равишда “шартли харидорга” сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Мазкур пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.