Толибоннинг юқори мартабали қўмондонларидан бири Ҳамдуллоҳ Мухлис бугун Кобулдаги ҳужумда ҳалок бўлди
Бу ҳақда Aamaj News нашри Толибондаги манбаларига таяниб хабар берди. Маълумотларнинг расмий тасдиғи хозирча йўқ.
Ҳамдуллоҳ Мухлис 15-16 август кунлари президент саройига биринчилардан бўлиб кирган толиблар қаторида у ерда суратга тушган эди.