Англия терма жамоалари тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Аёллар ўртасидаги ЖЧ-2023 саралашида Англия термаси Латвия дарвозасига жавобсиз 20 та (!) тўп киритди. Бу Англия терма жамоалари тарихидаги энг йирик ғалаба ҳисобланади. Мазкур баҳсда инглизлар сафидаги уч футболчи хет-трикка эришган бўлса, яна бири покер қайд этди. Шунингдек, ушбу ҳисоб (20:0) аёллар ўртасидаги мундиал саралашидаги энг йирик натижадир. Аввалги рекордни ўтган ҳафта Бельгия ТЖ Арманистонга (19:0) қарши ўйинда ўрнатганди. Англия аёллар жамоаси “Q” гуруҳида 6-турдан кейин 18 очко билан 1-ўринда бормоқда.