Қирғиз-тожик чегарасида кескинлик юз берди
Қирғизистон чегара хизмати Тожикистон билан чегарадаги кескинлик туфайли хизматнинг махсус, кучайтирилган режимига ўтди. Қўшни давлат фуқаролари қирғиз халқининг автомобилларини тошбўрон қилишган, бунга жавобан эса қирғиз чегарачиси ҳавога ўқ узган. Бу ҳақда «РИА Новости» чегара бошқармаси матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Қирғизистон чегарачиларига кўра, кеча, 25 декабрь куни Қирғизистоннинг Дамба ва Мақсат қишлоқлари қаршисидаги чегара яқинида тожик ҳарбийларининг тўплангани қайд этилган, шунингдек, тожик ҳарбийлари чегара постларидан бирига миномёт ўрнатган. Орадан кўп вақт ўтмай, чегара яқинидаги Эки-Тош ҳудудида отишма юз берган. Тожик фуқаролари можарони тўхтатиш учун қирғиз халқининг автомобилларини тошбўрон қилган, қирғиз чегарачиси ҳавога ўқ узишга мажбур бўлган, дея таъкидлайди Қирғизистон чегара бошқармаси.
Қирғизистон ва Тожикистон баҳсли майдонда иш олиб бормасликка келишиб олган.
«Эки-Тош ҳудудида содир бўлган воқеадан сўнг Қирғизистон ва Тожикистон чегара постлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, улар вазиятни барқарорлаштириш мақсадида қўшимча чегара қўшинларини жойлаштирди. Тожикистон томони қидирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Давлат чегарасининг ушбу қисмида жойлашган Чегара хизмати бўлинмалари кучайтирилган хизмат кўрсатиш режимига отказилди”, — дейди бошқарма вакили.
Таъкидланишича, ҳозирда чегарадаги вазият «нисбатан барқарор» ҳолатда.
ria.ru