Сирдарё ҳокими қорбобо образида эҳтиёжманд оилаларнинг уйига бориб, моддий ёрдам пуллари ва Президент табригини тарқатди
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Янги йил байрами арафасида аҳолига ўзгача кайфият улашмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳоким эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ва Президент табригини тарқатган.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ бундай оилаларга бир марталик 800 минг сўм миқдорида моддий ёрдам бериш бўйича тегишли ҳужжат имзоланган эди.