Семизликка асосан нималар сабаб бўлишини биласизми
Шифокор Ахбор Аъзамов:
Семизлик тери ости ва ички органларда ортиқча ёғнинг тўпланишидир.
– Семизликка кечки овқатнинг меъёридан кўп бўлиши, ухлашдан олдин овқатланиш, кам ҳаракатлилик, ирсий мойиллик, гормонал дорилар таъсири, эндокрин безлар фаолиятининг бузилиши кабилар сабаб бўлади.
– Даволашда диетолог маслаҳати билан тузилган парҳез, кунлик жисмоний фаоллик, асосий касалликни даволаш (чунки семизлик асосан қўшимча касаллик сифатида намоён бўлади) ва жарроҳлик усулларидан фойдаланилади.
«Соғлом ҳаёт»