Германиянинг янги канцлери Путин билан учрашмоқчи
Германия канцлери Олаф Шольц Россия билан муносабатлар ўрнатишни муҳим омил деб ҳисобламоқда ва бу масалани ўз назоратига олмоқчи. Bild газетаси ўз манбаларига таяниб ёзишича, Шольц январдаёқ Россия президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи.
Шольц Москва билан муносабатларда «янги ибтидо»га интилмоқда, дейилади мақолада. Жумладан, бу газ ва Украина масалаларига тааллуқли, деб ёзади газета.
Таъкидланишича, канцлернинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Йенс Плётнер икки ҳафтадан буён Германия ҳукумати раҳбари ва Россия етакчиси ўртасида январда учрашув ўтказиш бўйича иш олиб бормоқда.
ТАСС