Жиззахда журналист Турсунбой Камолов вафот этди
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси «Жиззах ҳақиқати» газетаси бўлим муҳаррири, устоз журналист Турсунбой Камолов 74 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берди.
Турсунбой Камолов ўз меҳнат фаолияти давомида Жиззах вилоятининг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳамда сиёсий ҳаётида долзарб, ўқимишли, таҳлилий-танқидий мақолалари билан алоҳида ўрин тутиб келди.
«Шуҳрат» медали соҳиби Турсунбой Камолов умрининг сўнггигача Жиззах журналистикаси ривожига муносиб ҳисса қўшди.
hordiq.uz жамоаси устознинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.