Дисерт учун мазали пирог
Ушбу пирогни турли таъмдаги мураббо билан тайёрлаш мумкин. Ширинликнинг мазаси шунга кўра ўзгаради.
Керакли маҳсулотлар:
сариёғ – 200 грамм;
шакар – 120 грамм;
тухум – 2 дона;
ун – 450 грамм;
қабартма – 1 чой қошиқ;
мураббо – 250 грамм;
туз – бир чимдим.
Тайёрланиш жараёни:
Юмшатилган сариёғ, туз, шакар ва тухум яхшилаб аралаштирилади.
Элакдан ўтказилган ун қабартма билан аралаштирилади. Тухумли массага оз-оздан солиниб, ёпишқоқ бўлмаган хамир қорилади.
Хамирнинг тахминан 1/3 қисми ажратиб олинди, плёнкага ўралиб, 20-25 дақиқага музлаткичга қўйилади.
Қолип ёғланиб, хамирнинг қолган қисми ёйилади.
Хамир юзасига бир текисда мураббо солинади. Музлатилган хамир қирғичдан ўтказилади ва мураббо устидан сепилади.
Тахминан 20-25 дақиқа давомида 180 даража печда пиширилади.