Ёнғоқ ва майиз камқонликка даво бўлади
-Ярим кило майиз ва ярим кило ёнғоқнинг мағзи гўштқиймалагичдан чиқариб олинади. Натижада майиз ва ёнғоқ ёпишқоқ ҳолга келади. Ҳар куни 3 маҳал овқатланиб бўлгач, 2-3 ошқошиқдан тановул қилинса, ҳам танага қувват киради, ҳам қон кўпайтиради.
-Ушбу аралашмани оч ҳолда тановул қилиш мумкин эмас. Чунки ошқозонга бориб ёпишади ва оғритади. Фақат овқатланиб бўлгач, истеъмол қилиш керак.
-Муолажа бир ой давом эттирилади. Тана қувватга киргач, 1 чойқошиқдан истеъмол қилиб туриш мумкин.
«Соғлом ҳаёт»