Қандай ҳолатларда икки қўлда қон босими икки хил бўлади?
Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
– Артериал қон босимини ўлчаганда, иккала қўллардаги фарқ 10 мм.сим.устунигача бўлса, ташвишланишга ҳожат йўқ. Орадаги фарқ қанчалик юқори бўлса, касаллик хавфи шунчалик баланд бўлади.
– Қон босими орасидаги фарқ оғир жисмоний меҳнат, спорт туфайли, ўсмирлик ва кексалик пайтида кузатилади.
– Агар 10 мм. сим. устунидан юқори бўлса, қон томирлар ўтказувчанлигида муаммо (атеросклероз, аневризма, тромбоз, тромбоэмболия) борлигини билдиради.
Бундай ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
«Соғлом ҳаёт»