Странжа-2022. Олти нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмасини қўлга киритди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Хабарингиз бор, Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий Странжа мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бугун боксчиламиз ярим финал жангларини ўтказди. Барча натижалар билан танишинг: +92 кг: Лазизбек Мулложонов - Нурлан Сапарбай (Қозоғистон) - Куннинг сўнги учрашувида Мулложонов ҳам қўшни Қозоғистон вакили устидан ишончли тарзда устун келди. -63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Абзал Серик (Қозоғистон) - Кескин ва муросасиз кечган баҳсда Турсуновнинг қўли баланд келди ва финалга йўл олди. -92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Абзал Куттибеков (Қозоғистон) - Саидраҳимов қозоқ боксчисини мағлуб этган ҳолда финал йўлланмасини қўлга киритди. -57 кг: Абдумалик Халаков - Всеволод Шумков (Россия) - Халаков мазкур учрашувда рақибга нисбатан кичик устунлик қайд этган ҳолда зафар қучди. Халаков ушбу рақиб билан олдин ҳам 2 бора тўқнаш келган ва ҳар иккаласида ҳам ғалабага эришган. -80 кг: Одилжон Аслонов - Кромвил Комми (Италия) - Тенг курашлар остида ўтган баҳсда Аслонов ғалаба қозонди. -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Тимур Кабдешов (Қозоғистон) - Дўсматов рақибини ишончли тарзда мағлуб этган ҳолда финалга йўл олди. -52 кг: Турсуной Раҳимова - Тетиана Коб (Украина)- Турсуной Раҳимова рақибасидан жанг давомида устунлик қилганига қарамасдан ҳакамлар якунда Украина вакиласининг қўлини баланд кўтарди.