Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон фарзанд тарбиясида амал қиладиган асосий қоида ҳақида сўзлаб берди
Кейт Миддлтон ва шаҳзода Уильям ҳамда уларнинг фарзандлари — саккиз ёшли Жорж, олти ёшли Шарлотта ва уч ёшли Луи узоқ вақтдан бери бутун дунё жамоатчилигининг эътиборида бўлиб келмоқда. Жуфтлик болаларнинг суратларини баҳам кўришига қараганда уларни тез-тез жамоат жойларига олиб боради ва қироллик меросхўрлари ҳам ўзларини бунга муносиб тутади. Мухлислари буни аллақачон пайқаган, шунинг учун Кейт ва Уильям фарзандларини қандай тарбиялашлари, улар қандай қоидаларга амал қилишларига қизиқади.
Daily Express болаларни ҳимоя қилиш ташкилоти Babysense экспертларига таяниб хабар беришича, жуфтлик Жорж, Шарлотта ва Луи билан мулоқот қилишда қандай асосий қоидага риоя қилишлари ҳақида гапириб берган. Мутахассисларнинг фикрича, эр-хотин фарзандларининг одобли бўлиб улғайишлари учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Шу билан бирга, экспертларнинг таъкидлашича, оилада бақиришни тақиқлаш ўрнатилган: жуфтлик ҳам ҳар доим болалар олдида хотиржамликни сақлаб қолади. Уильям ва Кейт ҳатто кичкинтойлар қандайдир ҳазил қилган бўлсалар ҳам, ғазабланишга йўл қўймайди.
«Кўпинча бундай хатти-ҳаракатлар оилада тинчлик ҳукм сурган муҳитни яратади. Болалар билан мулоқот қилишда Кейт ва Уильям ёмон ҳаракатларнинг оқибатини аниқ тушунтиради, лекин ҳеч қачон бақирмайди. Агар ота-она бақирса, бола қўрқиб кетади ва кўпроқ саросимага тушади, натижада вазият янада оғирлашиши мумкин. Фарзандлар билан хотиржам, аммо қатъият билан суҳбатлашиш бу кескин вазиятни бартараф этиш ва фикрингизни болаларга аниқ ҳамда тушунарли қилиб етказишнинг ажойиб усули», – дея қўшимча қилинган.
glamour.ru