Странжа. Бугун боксчиларимиз финалда рингга кўтарилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
"Странжа" турнирида бугун дастлабки 10 та вазн тоифасида финаллар ўтказилади. Унда 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади: -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Дмир Абдикадир (Қозоғистон) 17:00дан бошлаб -57 кг: Абдумалик Халаков - Хавьер Диас (Болгария) 17:10дан сўнг -63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Ярослав Харциз (Украина) 17:30дан сўнг -80 кг: Одилжон Аслонов - Кристиан Николов (Болгария) 21:10дан сўнг -92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Радослав Панталеев (Болгария) 21:25дан сўнг Умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 6 та вазнда финал йўлланмасини қўлга киритган. +92 кг вазнли боксчимиз Лазизбек Мулложонов эртанги дастурда олтин медаль учун жанг ўтказади. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати