Супергол урилган баҳсда Сергеевнинг жамоаси соврин эгасига айланди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
"Тобол" ва "Қайрат" жамоалари ўртасидаги Қозоғистон Суперкубоги учун кечган баҳс ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Дастлаб, костанайликлар футболчиси Мужиков пенальтидан йўллаган аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунига қадар Жоау Пауло мувозанатни тиклаган бўлса, Жаксиликов 83-дақиқада дарвозани ишғол этиб, жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа, Игорь Сергеев жамоаси билан Суперкубок эгасига айланди. Қуйида меҳмонлар футболчиси киритган супер голни томоша қилинг.