Рубл тарихий минимумга қулади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Forex валюта бозорида 7 март куни бўлиб ўтган савдоларда Россия рубли курси долларда — 140,25, еврода — 145,87 нисбатни қайд этиб, тарихий минимумни янгилади. Доллар ва евронинг рублга нисбатан курси, жума кунги савдо якунларига солиштирганда, 7 март куни 20 фоизга қимматлашди, деб ёзди «Bloomberg». Россия банки 5, 7 ва 8 март кунлари Мосбиржанинг барча бозорларида савдолар ва ҳисоб-китоблар ўтказмаслик қарорига келган эди. Россия валютасининг галдаги қулаши нефт эмбаргоси хавфи билан изоҳланмоқда.