Бахмалда “Алимент ундирув ойлиги” давом этмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мажбурий ижро бюросида жорий йилнинг 21 февраль кунидан 21 март кунига қадар “Алимент ундирув ойлиги” - деб эълон қилинди. Бундан кўзланган мақсад - вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент ундирувлари йўналишидаги ишларни янада самарадорлигини оширишдир. Мажбурий ижро бюросининг Бахмал туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 2017 йил 31 январь кунги 2-188-сонли ижро варақасига асосан қарздор А.Норимқуловдан ундирувчи М.Норимқулова фойдасига икки нафар фарзандларининг таъминоти учун алимент маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган. Ижро харакатлари давомида “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йил 808-сонли қарори талабларои қарздор А.Норимқуловга тушунтирлгач, 2022 йил 01 февралдан 2027 йил 01 февраль кунига қадар бўлган қарийб 89 млн. сўмлик алимент пулларини олдиндан ундирувчининг номига очилган АТ “Алоқабанк” пластик картасига ундирилиши таъминланди.