Украина атрофидаги вазият жаҳон иқтисодиёти учун жиддий хавф туғдирмоқда
Украина атрофидаги вазият жаҳон иқтисодиёти учун жиддий хавф туғдирмоқда – Moody’s ҳисоботида.
Москва ва Киев ўртасидаги зиддият нафақат икки давлатнинг иқтисодий фаоллигига таъсир қилади, балки Европа иқтисодиётининг тикланишига ҳам хавф туғдириши мумкин, дея огоҳлантиради агентлик.
Аллақачон энергия ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун нархлар ортиб бормоқда: Россия ва Украина буғдой экспортининг тахминан 25% ни ташкил қилади.
Бундан ташқари, Украина ва Россия яримўътказгичлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган инерт газ неоннинг асосий экспортчилари ҳисобланади.