«Соқов» касалликлар ҳақида нималарни биласиз?
Шифокор Шерали Суннатуллаев:
-Тиббиётда «соқов» касалликлар, яъни белгисиз ривожланадиган хасталиклар мавжуд. Улар ривожланганини сезмай қоласиз.
Улар қуйидагилар:
– Қандли диабет. Шифокорлар бу хасталик билан оғриган ҳар икки бемордан бирини белгиларга қараб эмас, тасодифан тиббий текширувлар вақтида аниқлашар экан.
– Қон босимининг кўтарилиши. Бу сурункали касалликда беморнинг артериал қон босими тез кўтарилиб кетади ва бу ҳам белгиларсиз намоён бўлади.
– Гепатит. Ушбу вирус инсон танасида бир неча йил давомида ривожланиб, организмни ич-ичдан емиришга қодир.
-Гепатоз (жигарни ёғ босиши). Киши узоқ вақт давомида жигарни ёғ босиши хасталиги билан оғриганини пайқамайди ҳам.
– Йўғон ичак саратони. Бу касаллик онкологик хасталиклар рўйхатида етакчи бўлиб, шуниси билан хавфлики, эрта босқичларда ҳеч қандай аломатларсиз намоён бўлади.
«Соғлом ҳаёт»