“COVID-19” вирусига эмланганлик тўғрисида сохта маълумотнома савдоси билан шуғулланган шахс аниқланди
2022 йил 10 март куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТБ бошлиғи номига М.Т. исмли шахсдан келган аризада Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги кўп тармоқли оилавий поликлиникасида лаборант ҳамшираси, “Қ” исмли шахс “COVID-19” вирусига қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни қалбакилаштириб, сотиш билан шуғулланиши маълум қилинган.
Аризага мувофиқ олиб борилган тезкор тадбир давомида Чимбой туманидаги кўп тармоқли оилавий поликлиникасида лаборант ҳамшира бўлиб ишловчи, 1976 й.т. У.Қ. аризачи М.Т.га фуқаролар Х.З., Д.А., Н.Ж., С.Т., А.И. ва А.С. номларига расмийлаштирилган, вакцина олмасдан туриб “COVID-19” вирусига қарши “Sputnik Light” номли вакцина билан эмланганлик тўғрисидаги сохта 6 дона сертификат маълумотномасини жами 300.000 сўм пул эвазига сотаётганда аниқланиб, ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.