Бокс. Осиё чемпионатида ўсмирлар ўртасида финал жанглари якунланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида ўсмирлар ўртасида финал жанглари ўз ниҳоясига етди. Мусобақада якунига кўра, ўсмирлар ўртасида ҳамюртимиз 11 олтин, 6 та кумуш, 6 та бронза билан жами 23 медалга эга чиқди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Кейинги поғоналар Ҳиндистон ва Қозоғистон боксчиларига насиб этди. Барча ғолиб ва совриндорлар билан танишинг: Ўғил болалар Олтин медаль: -48 кг: Илҳомжон Эргашев -50 кг: Самандар Олимов -70 кг: Жафарбек Шаҳбозов -75 кг: Темурбек Абдувоҳидов -80 кг: Раҳмонжон Қодиров + 80 кг: Озодбек Алиев Кумуш медаль: -52 кг: Суннатилла Ўктамалиев -54 кг: Мироншоҳ Норқосимов -57 кг: Фарруҳ Тўлаганов -60 кг: Мирзакамрон Юнусов -63 кг: Ҳожиакбар Қудратов Бронза медаль: -66 кг: Сардор Дилолов Қизлар Олтин медаль: -46 кг: Жасмин Тоҳирова -48 кг: Зилолахон Юсупова -54 кг: Узукжамол Юнусова -70 кг: Ойша Тоирова +80 кг: Собирахон Шаҳобиддинова Кумуш медаль: -52 кг: Раҳима Бекниязова Бронза медаль: -50 кг: Ҳилолахон Машрабова -63 кг: Руҳшона Шакарова -66 кг: Фарида Зарипова -75 кг: Санобар Бозорбоева -80 кг: Руҳшона Парпиева Эслатиб ўтамиз, эртага ёшлар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтади.