Россияда эртадан инстаграм тўлиқ блокланади
Инстаграм ижтимоий тармоғи энди Узоқ Шарқда ишламайди. Бу ҳақда Кремлнинг телеграм каналида хабар берилди.
Aввалроқ Роскомнадзор Инстаграмни блоклаш бутун Россия бўйлаб 14 мартдан бошланишини маълум қилганди.
Узоқ Шарқда фойдаланувчилар инстаграмда саҳифалар янгиланмаётгани ва ҳикоялар юкланмагани ҳақида айтишмоқда.
Чекловлар барча йирик операторлар – МТС, Мегафон, Билайн ва Ростелеком томонидан киритилган. Ижтимоий тармоқ ҳозирча фақат Теле-2 абонентлари учун мавжуд.