"Насаф" клуби Осиё чемпионлар лигасининг "E" гуруҳига йўл олди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
"Насаф" ОЧЛ саралашида БААнинг "Банияс" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўл олди. Шу орқали қаршиликлар "E" гуруҳида иштирок этишади. "Насаф"нинг рақиблари - "Ал Садд" (Қатар), "Ал Файсали" (Саудия Арабистони) ва "Ал Виҳдат" (Иордания). Гуруҳ босқичи учрашувлари 7-27 апрель кунлари Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида бўлиб ўтади.