Наманганда «права»си йўқ йигит бошқарган Nexia бетон тўсиққа урилиб ағдарилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Наманган вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати Наманган шаҳар Ғирвонсой кўчасида Nexia-2 бетон тўсиққа урилиб ағдарилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди. Маълум қилинишича, воқеа 19 март куни соат 01:30 ларда юз берган. 1998 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро Nexia-2 ни Давлатобод—Тошбулоқ йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўл ўртасидаги бетон тўсиққа чиқиб кетиши оқибатида ағдарилган. Бунинг оқибатида автомашина салонида бўлган 1995 йилда туғилган йўловчи ўнг юз юмшоқ тўқимаси лат ейиши ташхиси билан шифохонага мурожаат қилган. Фото: Наманган вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати Мазкур ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.