Россияда Facebook ва Instagram фаолияти тақиқланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: AP Москванинг Твер суди Россияда Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари фаолиятини тақиқлади. Таъкидланишича, суд қарори дарҳол кучга киради. Аввалроқ Россия бош прокуратураси ушбу тармоқларга эгалик қилувчи Meta компаниясини экстремистик ташкилот деб топишни сўраб судга мурожаат қилганди. Прокуратуранинг қайд этишича, Instagram ёлғон маълумотларни ўчириб ташлаш бўйича 4,5 мингдан ортиқ талабни бажармаган. Маълум қилинишича, суд қарори Meta компанияси эгалик қилувчи WhatsApp мессенжерига нисбатан татбиқ этилмайди. Бундан ташқари, компания ижтимоий тармоқларидан фойдаланганлик учун жавобгарлик кўзда тутилмаган.