Қозоғистонда бир йилда озиқ-овқат 15 фоизга қимматлагани расман айтилди
Статистик маълумотларда айтилишича, озиқ-овқат маҳсулотлари орасида шакар баҳоси 51,5 фоизга, сабзавот 44 фоизга, картошка 37,8 фоизга қимматлаган.
Кундалик эҳтиёж учун керакли хўжалик маҳсулотлари нархи эса бир йилда 12 фоизга ошган.
Нархлар кўтарила бошланган 14 мартда қозоқ ҳукумати иқтисодия вазият назорат остида эканини, инфляцияни озайтириш, нархларни барқарор ушлаб туриш чоралари кўрилаётганини билдирганди. Ўшанда ҳукумат, халқни озиқ-овқат нархлари кўтарилиши тўғрисидаги миш-мишлардан ваҳимага тушмасликка, фақат расмий маълумотларга ишонишга чақирган.