Қозоғистон ун ва дон экспортини тақиқлади
Чеклов икки ҳафта ичида жорий қилинади ва 15 июнга қадар давом этади, деди Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев.
Бу вақт ичида экспортёрларга 1 миллион тонна дон экспорт қилишга рухсат берилади.
Қозоғистон дунёдаги энг йирик дон ва ун экспорт қилувчи давлатлардан биридир. Мамлакат ҳар йили 7-9 миллион тонна экспорт қилади.