Кучли йўталга сабзи даво
Кучли йўталдан қисқа вақт ичида қутулишда табиатнинг ушбу ажойиб неъмати яхши ёрдам беради.
Бунинг учун бир неча дона ўртача катталикдаги сабзини қирғичдан ўтказиб, сиқиб, шарбатини докадан ўтказиб оламиз. Сўнг 1 га 1 миқдорда сув билан аралаштириб, 2 чой қошиқ тоза асал қўшамиз. Ушбу шифобахш воситани бир ош қошиқдан кунига 5 маҳал овқатдан ярим соат олдин истеъмол қилиш лозим бўлади.