Мактаб ва маҳалла ариғида ҳар куни қон оқаётганлиги тўғрисидаги хабарга ойдинлик киритилди
Ижтимоий тармоқда «Мактаб ва маҳалла ариғида ҳар куни қон оқмоқда» номли видео тарқалди.
Ўрганиш натижасида юқоридаги ҳолат Наманган шаҳар, Янги Наманган тумани содир бўлгани аниқланган. Тумандаги Ишонч МФЙда жойлашган хусусий тадбиркорга тегишли «Ҳайвон сўйиш» шохобчасида канализация тармоғидаги носозлик сабабли, чиқинди сувлар маҳаллий аҳоли суғориш тармоғига тошиб чиқаётган бўлган.
Ҳозирда холат юзасидан вилоят ФВБ, Наманган шаҳар Ветеринария ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза, шунингдек, канализация хизмати ходимлари томонидан муаммони бартараф этилмоқда, дейилади хабарда.