Юнусободда тадбиркордан пул талаб қилган МЧЖ бош муҳандиси ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтеазилди.
Унда, “Ch.T.” МЧЖ бош муҳандиси М.Ш. ва бошқалар “G.I.” МЧЖ томонидан Юнусобод туманда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича далолатномани тасдиқлаб, амалга оширилган ишлар учун 30 млн сўм ўтказиб берилганлиги ҳамда МЧЖ лар ўртасида 300 млн сўмлик шартнома тузишганлиги эвазига “G.I.” МЧЖ раҳбаридан 1 950 АҚШ доллари талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.