"Ал-Веҳдат" мураббийи: "Насаф"режаларимизни барбод қилди!" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Осиё Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал-Веҳдат" учрашувида вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иорданияликлар бош мураббийи Раид Ассаф иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: "Барчаси учун футболчиларга раҳмат. Улар яхши ҳаракат қилишди. Биринчи таймда кўнгилдагидек ўйнадик, аммо иккинчи бўлимда режаларимиз барбод бўлди. Аслида, бошқача ўйин кўрсатишни ният қилгандик".