30 йилда маданий мерос объектларига 4 триллион сўмдан зиёд зарар етказилган — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Туризм масалаларига бағишланган бугунги йиғилишда республика бўйича 14 та музейда 3 мингдан зиёд нодир ва ноёб маданий бойликлар талон-торож қилингани қайд этилди. Жумладан, Бухоро давлат музейида жами 31,5 миллиард сўмлик 81 та маданий бойликлар қалбакиларига алмаштириб қўйилгани аниқланган. «Ичан Қалъа» давлат музей фондида жами 101 та музей ашёлари аслига тўғри келмаслиги маълум бўлди. Умуман, 30 йилда маданий мерос объектларига етказилган зарар миқдори 4 триллион сўмдан ошган. Шу боис, Бош прокурор ва туризм вазири бошчилигидаги комиссияга: - барча музейлар экспонатларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, йил якунига қадар уларнинг электрон базасини яратиш; - музейлар раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаб, лавозимига нолойиқ раҳбарлар ўрнига билимли, ҳалол ва тадбиркор ёшларни қўйиш топширилди. «Бундан буён музейлардаги шароитларга вилоят ҳокимлари жавобгар бўлади», — деди президент.