Қўқонда психотроп дори воситаларини сотаётган аёл қўлга олинди
2022 йилнинг 26 апрель куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, С.О исмли аёл Муқимий шаҳарчаси МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй олдида 13 дона “Трамадол Ланнахер”, 3 дона “регапен” ва 1 дона “тропикамид” номли психотроп дори воситаларини 500.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.