Урганч шаҳрида авиачипталарни сохталаштирган фирибгарлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, Урганч шаҳридаги “P.B.А.” хусусий корхонаси раҳбари М.Ш. ва норасмий ишчиси Х.Х.лар 34 нафар фуқаронинг номига сохта электрон авиачипталарни расмийлаштириб, ҳар бирини 3-3,5 млн сўмдан жами 106,2 млн сўм ва 200 АҚШ долларига сотиб, пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.