Полша Беларус билан чегарада узунлиги 60 километрли девор қурди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Reuters Полша бугунга қадар Беларус билан чегарада узунлиги 60 километрли девор қурди. Қурилиш ишлари режа бўйича кетмоқда ва июн охирида якунланиши кутилмоқда, деди Полша чегара хизмати вакили. Полша-Беларус чегарасининг узунлиги 418 километр бўлиб, унинг 186 километри қуруқликдан ўтган. Ўтган йил ёз охири ва кузда чегарадаги вазият кескинлашганди. Инқирозли ҳудудлардан Беларусга келган минглаб мигрантлар Европа иттифоқига ноқонуний равишда ўтишга уринганди. Охирги ҳафталарда кунлар исиши билан чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринишлар сони яна ошди. Чегарачиларнинг маълумот беришича, жума куни 76 киши Беларусдан Полшага ўтишга ҳаракат қилган.