Хасанбой Дўсматовнинг жанги муддатидан олдин якунига етди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мексиканинг Мексикали шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Ҳасанбой Дўсматов шу вақтга қадар мағлубиятсиз одимлаётган Мойзес Гутеррезга қарши рингга кўтарилди. Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (48,9 кг) 8 раунд этиб белгиланган баҳс 3-раундда Хасанбой Дўсматовнинг муддатидан олдин ғалабаси билан якунланди. Бу жангдан сўнг Дўсматовнинг жанглар статистикаси 5-0 (5 нокаут) кўриниш олган бўлса, рақиб 12 жангдан сўнг илк маротаба мағлубиятга учради.