Эронда 10 қаватли бино қулаб тушди, қурбонлар бор — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Anadolu Agency Эроннинг Ҳузистон вилоятида 10 қаватли бино қулаб тушиши оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди ва 25 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Эрон фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Мужтабо Холидий маълум қилди. Маълумот берилишича, гап Ободон шаҳрининг Теленжи Амирий кварталидаги «Ободон Метропол» бизнес-марказида қурилаётган бино ҳақида бормоқда. Холидийнинг сўзларига кўра, воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Вайроналар остида 80 киши қолган деб тахмин қилинмоқда. Бино эгаси ва пудратчиси ҳибсга олинган.