1 июндан бошлаб бензин нархи ошиши кутиляпти — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон миллий валютасида белгиланган айрим акциз солиғи ставкалари жорий йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб 10 фоизга индексация қилиниши маълум қилинди. Хусусан, айрим нефть маҳсулотларининг оширилган солиқ ставкалари эндиликда қуйидагича бўлади: Нефть маҳсулотлари - 1 тонна АИ-80 бензини 275 минг сўм (2021 йил 1 февралдан бери 240 минг сўм эди); - 1 тонна АИ-92, АИ-93 ва АИ-95 бензини 275 минг сўм (ўзгаришсиз қолдирилган); - 1 тонна дизель ёнилғиси 264 000 сўм (24 минг сўмга қимматлайди). Якуний истеъмолчига сотилувчи товарларга солинадиган акциз солиғи - бензин – 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 512 минг сўм; - дизель ёнилғиси – 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 468 минг сўм; - суюлтирилган газ – 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 730 минг сўм; - сиқилган газ – 1 куб метр учун 550 сўм.