Маккажўхори донининг фойдалари
Шифокор Насиба Ражабова:
– Ушбу маҳсулотнинг таркиби бўлган толалар (клетчатка) организмни токсинлардан тозалаш ва ошқозон ҳамда ичакларда чириш жараёнлари ривожланишининг олдини олишда актив иштирок этади.
– Темир ва мис нафақат қон ҳосил қилиш тизимига ижобий таъсир кўрсатади, балки иммунитетни сезиларли даражада мустаҳкамлайди.
– Юрак ва қон томир тизими касалликларида калий, кальций ва магний жуда фойдали бўлиб, қон томирларининг эластиклигига ва юракнинг ўз ишига таъсир қилади.
-Етарли миқдорда магний ҳам асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади, стрессга чидамлилигини оширади ва уйқуни яхшилайди.
Соғлом ҳаёт