Самарқандда сайёҳларга электромобиллар ижарага берилади
Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантиришга масъул ўринбосари Р.Қобилов ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилишича, эндиликда туристларга электромобиллар ижарага берилади.
Мазкур хизмат тажриба сифатида Самарқанд халқаро аэропортида 10 июндан иш бошлаши айтилмоқда.
«Volkswagen» ва «Mersedes-Benz» электромобилларида wi-fi орқали интернет ҳам узатилади.
Шунингдек, талабга кўра чет тилларидан таржимон ва гид хизмати ажратилиши режалаштирилган.