Тиш пасталари қай даражада организм учун хавфсиз?
Тиш пастаси тишлар саломатлиги учун муҳим ҳисобланади. Тиш пастаси таркибидаги моддаларнинг организмга таъсирини кўриб чиқамиз:
Фтор – деярли барча тиш пастаси таркибига киради. Кариесга учраган тишларга фтор зарарлидир.
Кальций карбонат – у тишларни чархлаш хусусиятига эга. Сезувчан тишлар учун қўллашда эҳтиёт бўлиш керак.
Лаурилсулфат натрий – кўпиклантирувчи сифатида қўшилади. Бу модданинг ножўя таъсири натижасида яра, қизариш, шиш ва юмшоқ тўқималар шикастланиши мумкин.
Актив кўмир – тишни оқартириш учун қўшилади. Зарарли таъсири деярли йўқ.
Калий нитрат – эмаль сезгирлигини пасайтиради. Асосан сезгирлиги бор инсонларга тавсия қилинади.
Триклозан – инфекцияларга қарши антисептик таъсирга эга. Аммо бу модда эндокрин тизимига зарарли таъсир кўрсатади.
Зарарли бўёқлар ва қўшимчалар қўшилган тиш пасталаридан харид қилманг.